АсосийJamiyat

Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади

'Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади'ning rasmi

Жорий йилнинг июл ойи ўртача иссиқ об-ҳаво билан бошланди. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 37-39 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача кўтарилди.

Лекин 3-4 июль кунлари Қозоғистон ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига иссиқ пасая бошлади ва ҳафтанинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 31-36о бўлган қулай қийматларда сақланди. Ҳатто энг чекка жанубий ҳудудларда ҳам кундузги ҳарорат 39о дан юқори бўлмади.

6-7 июль кунлари республиканинг бир қатор туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғди ва момақалдироқ кузатилди.

9-10 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади ва ҳарорат кўтарила бошлайди.

Иссиқ об-ҳавонинг чўққиси 11-13 июль кунларига тўғри келади. Кундузи ҳаво ҳарорати 39-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади.

Бироқ бу иссиқ давр узоқ бўлмайди. 13 июлдан республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 14 июлдан барча ҳудудларга, бу сафар Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони 3-5о га пасаяди. Ҳароратнинг энг сезиларли пасайиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кузатилади, бу ерда ҳаво ҳарорати 5-7 даражага пасаяди.

Сўнг июль ойининг охиригача ҳароратни қисқа муддатга кўтарилиши кузатилади, лекин синоптиклар ушбу июл ойида аномал иссиқ кутмаяптилар.

 

    Бошқа янгиликлар