АсосийJamiyat

Келгуси етти йилда 40 мингта хонадонга эга ижтимоий уйлар қурилади

'Келгуси етти йилда 40 мингта хонадонга эга ижтимоий уйлар қурилади'ning rasmi

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.

“Хабарингиз бор, “Менинг биринчи уйим” дастури бўйича илк катта лойиҳа қурилишини Тошкент вилоятидан бошлаяпмиз. Нега айнан Тошкент вилоятини танладик?

Сабаби, ҳозирнинг ўзида вилоятдаги 24 минг оилада уй-жойга талаб бор. Бундан ташқари, ҳар йили яна 25 мингта янги оила пайдо бўлмоқда.

Келгуси етти йилда “Менинг биринчи уйим” дастури доирасида Тошкент вилоятида жами 40 мингта хонадонга эга ижтимоий уйлар қурилади.

Умуман, келгуси йилдан бошлаб, бошқа вилоятларда ҳам камида 100 минг оилага мўлжалланган худди шундай ижтимоий уйлар барпо этилади”, - деди номзод.

    Бошқа янгиликлар