“Ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида:
• Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш учун 2 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада 150 миллиард сўм бюджет ссудаси ажратилади.






