АсосийDunyo

Хитой Президенти Путинни Украинада ядро қуролидан фойдаланишдан огоҳлантирди

'Хитой Президенти Путинни Украинада ядро қуролидан фойдаланишдан огоҳлантирди'ning rasmi

Хитой раҳбари Си Сзинпин шахсан Владимир Путинни Украинада ядро қуролидан фойдаланиш Россия учун ёмон оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди. Бу ХХР раисининг март ойида Москвага ташрифи чоғида содир бўлди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Шундан сўнг, FT суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Хитой расмийлари бошқа давлатлар дипломатлари билан суҳбатда Москванинг ядровий таҳдидлардан воз кечишини ютуқ деб атай бошлаган. Бу Пекинга Европа билан муносабатларни тиклашга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Украинага бостириб кирганидан уч кун ўтиб, тўхтатувчи кучларни махсус шай ҳолатга келтиришни буюрган эди. Гап бошқа нарсалар қаторида, ядровий кучларнинг тайёргарлигини ошириш ҳақида эди.

Бундан ташқари, 2023 йил март ойида Путин Беларусда тактик ядро қуролларини жойлаштириш режасини ҳам эълон қилди

    Бошқа янгиликлар