АсосийJamiyat

"Янги Ўзбекистон" боғига туташ ҳудудда "Ҳунармандлар маскани" қурилади

'"Янги Ўзбекистон" боғига туташ ҳудудда "Ҳунармандлар маскани" қурилади'ning rasmi

"Янги Ўзбекистон" боғига туташ ҳудудда "Ҳунармандлар маскани"ни барпо этилади ва ҳунармандларга ижарага берилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Республика "Ҳунарманд" уюшмаси бошқарма бошлиғи Жамшид Тиляков маълум қилди:

Фармонга кўра, Ҳунармандчилик фаолиятининг йўналишлари амалдаги 34тадан 43 тага кўпайтирилди.

Хусусан от анжомлари тайёрлаш, хаттотлик, қадимий қўлёзмаларни реставрация қилиш, макраме ва қўлда тўқилган буюмлар тайёрлаш, анъанавий дўппичилик, замонавий санъат асарларини яратиш, деворга безак бериш, анъанавий дизайнерлик хизматларини кўрсатиш, қуроқчилик усулида тикиш йўналишлари киритилди.

Фармонга кўра, "Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги" ва "Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри"га киритилган ҳунармандлар учун преференциялар 2023 йил 1 июндан 2025 йил 1 январгача узайтирилди.

Бунда, Ҳунармандларнинг расмий ишлашини рағбатлантириш ва фаолиятини кенгайтириш мақсадида тушуми 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача бўлган ҳунармандлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади;

Шунингдек, товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади 

Фармонга кўра, 2023 йил учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 500 млрд сўм миқдоридаги касаначилик ва ҳунармандчилик лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 70 фоизи ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Фармонда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси  этиб қайта номланиши ва 2023 йил 15 июндан бошлаб ҳунармандчиликни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Фармонга кўра, касаначилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи бўйича субсидия ажратиш тартиби ҳунармандчилик билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

     

Бундан ташқари, Жамғарма ҳисобидан ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун туман ва шаҳар тоифаларидан келиб чиққан ҳолда:

1. «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлашга Базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ)                                  2 бараваридан 5 бараваригача;

2. Шогирдларга мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олишга харажатларнинг 50 фоизи бироқ БҲМнинг 25 бараваригача ва харажатларнинг 75 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача;

3. Усталарга интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларини қоплаш учун харажатларнинг 50 фоизи бироқ БҲМнинг 25 бараваригача ва харажатларнинг 75 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача;

4. Ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун БҲМ 5 бараваригача миқдорида субсидиялар ажратилиши кўзда тутилган.

 Фармонга кўра давлат буюртмачиларига ҳунармандлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра улар томонидан ишлаб чиқарилган ҳунармандчилик маҳсулотларини харид қилишга рухсат берилди.

Давлат буюртмачиларига харид жараёни очиклиги ва шаффофлигини таъминлаган ҳолда ҳунармандлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра улар томонидан ишлаб чиқарилган ҳунармандчилик маҳсулотларини харид қилишга рухсат берилди.

Фармонга кўра 2023 йил 1 июлдан ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари сифатида жўнатиш харажатларининг 50 фоизи (экспорт ҳийматининг 50 фоизигача)Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилиши белгиланди.

Фармонда давлат мулки бўлган маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида ҳунармандлар жойлашувини таъминлаш мақсадида 2023 йил 1 июлдан мазкур объектлардаги биноларни ижарага бериш бўйича аукцион савдоларини фақатгина Миллий каталог ва Туризм реестрига киритилган ҳунармандлар орасида ўтказиш тартиби жорий этилмоқда. Бунда ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш учун ижарага бериладиган маданий мерос объектлари рўйхати Маданий мерос агентлиги томонидан шакллантирилади;      маданий мерос объектларининг бошланғич нархи амалдаги ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилган ҳолда аукционга чиқарилади; маданий мерос объектлари 5 йил муддатга ижарага берилади. Шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда ижара муддати яна 5 йилга, қадимий сулола давомчилари бўлган камида учинчи авлод ҳунармандларига ўн йил муддатга узайтириб берилади.

Фармонда  Халқаро кўргазма ва фестивалларда: ҳунармандлар ва ногиронлиги бўлганларга ҳамроҳлик қилувчиларнинг бориб-келиш харажатлари - "Ҳунарманд" уюшмаси ҳисобидан;

миллий услубдаги павильонлар яратиш, маҳсулотларни тарғибот қилиш харажатлари -Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгиланди.

Фармонга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ҳунарманд" уюшмасига 2024 йил 1 мартга қадар маҳаллий бюджет маблағларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан "Янги Ўзбекистон" боғига туташ ҳудудда захирадаги 0,3 гектар ер майдонида "Ҳунармандлар маскани"ни барпо этиш ва ҳунармандларга жойларни ижарага бериш топширилмоқда.

Ушбу масканда намойиш зали, "уста-шогирд" мактаби ва устахоналар ташкил этилади.

Фармонда 2023-2024 йилларда ҳудудларда ҳунармандчилик йўналишларини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди ҳамда айрим қонунчилик ҳужжатлари Фармон талабларига мослаштирилди.

 

    Бошқа янгиликлар