Ўзбекистон Таэквондо WT Ассоциацияси раис ўринбосари лавозимига Павел Хан тайинланди.
Павел Хан кўплаб жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиб-совриндорларини тайёрлаган тажрибали мутахассис ҳисобланади.
Хан эндиликда Ассоциациянинг спорт йўналишида фаолият юритади ва барча ёшдаги терма жамоаларимизнинг халқаро мусобақалардаги иштироки ҳамда юртимизда таэквондони ривожлантиришда масъул ҳисобланади.






