АсосийJamiyat

Давлат гранти асосида ўқиш учун қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади

'Давлат гранти асосида ўқиш учун қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади'ning rasmi

Президент фармони (ПФ–107-сон, 03.07.2023 й.) билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиг хабар бермоқда.   

Президентнинг тегишли Фармонига киритилган қўшимчага кўра, Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади.

Бунда соҳа ва тармоқларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжи аниқланиб, олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига 2023 йил 20 июлгача тақдим этилади. 

    Бошқа янгиликлар