Биржа матбуот хизматининг малум қилишича, 26 июнь-2 июль кунлари Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида 1 195,1 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 52,9 фоизга камдир.
Таъкидланишича, сотувларнинг:
- 95,7 фоизи – биржа савдолари;
- 4,3 фоизи – электрон давлат харидларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 289 миллиард сўмни ташкил қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида онлайн ауцион орқали 577 та авторақамлар сотилди. Cотилган давлат рақам белгиларининг умумий нархи 1,4 миллиард сўмни ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 143,9 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди. Жумладан, ушбу даврда цемент, пахта ёғи ва полиетилен маҳсулотларнинг биржадаги нархлари пасайди.






