АсосийJamiyat

Пойтахтдаги электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик сабаб учта туманда "свет" ўчди

'Пойтахтдаги электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик сабаб учта туманда "свет" ўчди'ning rasmi

Соат 14:25 да Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Бунинг натижасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Олмазор туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Тошкент тумани истеъмолчиларининг бир қисмида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиб, тармоқни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар