АсосийJamiyat

Бугун ҳаво ҳарорати 41° гача кўтарилади

'Бугун ҳаво ҳарорати 41° гача кўтарилади'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда баъзи жойларда 40-41° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 34-36° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.

    Бошқа янгиликлар