АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг вакиллари ўртасида навбатдаги теледебат бўлиб ўтади

'Бугун Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг вакиллари ўртасида навбатдаги теледебат бўлиб ўтади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан 2-июл куни соат 18:00 да Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида навбатдаги ТЕЛЕДЕБАТ бўлиб ўтади.

Теледебатни сиз “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Маҳалла”, УзРепорт",  "Ренессанс", "ЗўрТВ", "МЙ5", "Севимли" ва “Миллий” телеканалларида ўзбек тилида (сурдо таржима билан);

“Ёшлар” телеканалида инглиз тилидаги таржимаси билан;

“Дунё бўйлаб” ва “Тошкент” телеканалларида рус тилидаги таржимаси билан;

“Қорақалпоғистон” телеканалида қорақалпоқ тилидаги таржимаси билан томоша қилишингиз мумкин.

Теледебат давомида номзодларнинг давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ соҳаларини ривожлантириш борасида илгари сураётган ғоялари, режалари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар