Халқаро Биология олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоа аъзолари Бирлашган Араб Абирликларига жўнаб кетди.
Халқаро Биология олимпиадаси (ИБО-2023)да Ўзбекистон терма жамоасида қуйидаги ўқувчилар иштирок этади.
Бехруз Турсунов -Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 274-мактаб, 11-синф ўқувчиси;
Ғолибжон Шарифов - Бухоро вилояти, Когон тумани, 3-мактаб, 10-синф ўқувчиси;
Муҳаммадиброҳим Эгамбердиев - Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи, 2-курс ўқувчиси;
Меҳрангиз Аҳтамова - Навоий шаҳридаги Президент мактаби, 10-синф ўқувчиси;
Халқаро биология олимпиадаси (ИБО-2023) жорий йилнинг 3-11-июл кунлари Бирлашган Араб Амирлиги давлатида бўлиб ўтади.






