АсосийJamiyat

”Пахтакор-79“ муаллифи Мавлон Шукурзода 69 ёшида вафот этди

'”Пахтакор-79“ муаллифи Мавлон Шукурзода 69 ёшида вафот этди'ning rasmi

Таниқли журналист-тадқиқотчи ва ёзувчи Мавлон Йўлдошев (Мавлон Шукурзода) 69 ёшида Тошкентда вафот этди.

У 1954 йил 31 майда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент тўқимачилик институтини тамомлаган. Совет даврида у партия тизимида ишлаган. Кейинчалик Ташқи ишлар вазирлигида кадрлар бўлимига раҳбарлик қилди. «Фидокорлар» партияси аъзоси бўлган.

Мавлон Шукурзода Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси ҳам эди. Сўнгги йилларда у мустақил журналист сифатида ишлаган ва китоблар ёзган. У футболни жуда яхши кўрарди — кўплаб асарларини шу соҳага бағишлаган ва футбол билан боғлиқ тадбирларда фаол иштирок этган.

Турли мавзуларда 20 дан ортиқ китоблар ёзган, жумладан, ”Америкалик ўзбеклар”, ”Ўзбек футболи: кеча, бугун, эртага”, ”Пахтакор-79” (”Пахтакор” жамоаси авиаҳалокатининг 35 йиллигига бағишланган), ”Халқ дипломатияси: Ўзбекистон — Бухоро яҳудийлари — АҚШ” (АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан), шунингдек, ўзбек-американ, ўзбек-турк ва ўзбек-озар муносабатлари ҳақидаги китоблар.

У айрим китобларини чоп этишга улгурмади. Бу ишни унинг оиласи бажариш ниятда. Ана шундай китоблардан бири афсонавий ”Пахтакор“ футболчиси Геннадий Красницкий ҳақида. Ўзбекистон-Туркия муносабатларига бағишланган яна бир китоб ҳам нашрга тайёрланаётган эди.

    Бошқа янгиликлар