"Ёшлар куни" муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармон имзоланди.
Мукофотланганлар рўйхати:
Мамбетярова Улбосин Мусатдин қизи – Қўнғирот тумани «Мингжарған» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Ниязимбетов Шерзод Кадирбердиевич – Нукус туманидаги "Biogumus" фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси
Йўлдошев Рахимжон Рафукжон ўғли – Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти агроинженерия ва гидромелиорация факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Андижон вилояти
Умматалиева Мохларой Зокиржон қизи – Балиқчи туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
Горев Петр Денисович – Бухоро шаҳридаги «Буюк ипак текстиль» масъулияти чекланган жамияти дизайнери, Бухоро вилояти
Юсупова Чинора Анвар қизи – Вобкент туманидаги «Chinar Mushroom tomorqa xizmat» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти
Набиқулова Нафиса Ўктам қизи – "So‘g‘diyona-W" профессионал футбол клубининг аёллар жамоаси футболчиси, Жиззах вилояти
Усмонова Мадина Улуғбек қизи – Жиззах шаҳридаги "Grand Super Star" масъулияти чекланган жамияти кран машинисти, Жиззах вилояти
Мансурова Зарина Анвар қизи – Қарши туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
Хақбердиев Абдуманнон Ғафурович – Муборак газни қайта ишлаш заводининг цех оператори, Қашқадарё вилояти
Равшанова Гулҳаё Азаматовна – Навоий вилояти "Зиёкор" аёллар ва ёшлар маркази раҳбари
Рахмонов Сухроб Юсупович – Навоий шаҳридаги "Bur Kompressor Navoiy" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти
Абдуллаева Замира Мухторжон қизи – Чортоқ туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти
Рафиков Жахонгир Рахимжонович – Наманган шаҳридаги "Effortless Education Service" нодавлат таълим муассасасининг "Start-21" ўқув маркази раҳбари, Наманган вилояти
Баликова Чарос Норбек қизи – Шашка бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси, Самарқанд вилояти
Махкамтошева Марҳабо Абдурахмон қизи – Самарқанд давлат университетининг 2-босқич талабаси, Самарқанд вилояти
Боқиева Феруза Шерали қизи – "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Ўзбекистон" локомотив депоси "Afrosiyob" юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Сирдарё вилояти
Тошбеков Жўрабек Абдумалик ўғли – Сирдарё туманидаги "Software-Developers-Group" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти
Абдумаликов Умиджон Абдумалик ўғли – Термиз туманидаги "Сурхон Термиз Умид" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти
Очилдиева Дилноза Ўткир қизи – Қизириқ туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгарак раҳбари, Сурхондарё вилояти
Абдуллаев Руслан Анвар ўғли – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилояти
Қиёмова Маржона Муродхўжа қизи – Паркент туманидаги "Кумушкон" кутубхонаси раҳбари, Тошкент вилояти
Иброхимов Жахонгирмирзо Улуғбек ўғли – Марғилон шаҳридаги "Муҳандисона" масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти
Турғунова Нодирахон Абдурахим қизи – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 1-босқич магистранти, Фарғона вилояти
Қаландаров Шоҳруҳбек Мирзабек ўғли – Хонқа туманидаги "Хонқа чорва капитал" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти
Машарипова Гули Раъно Озодовна – "Edu Action" IELTS тест марказининг Хоразм вилояти бўйича бош координатори
Ачилова Диёра Алишеровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг халқаро факультети ёшлар етакчиси
Умирзаков Шаҳзод Бахтиёр ўғли – Юнусобод туманидаги "Tass Vision" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри
Асқаралиева Маҳлиёхон Акмалжон қизи – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси
Жўрақулова Маржона Садриддин қизи – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг "Қизлар овози" клуби раҳбари
Икромова Тахмина Изатуллоевна – Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича спортчиси
Кадиров Азамат Азизович – "Uzbekistan airways" акциядорлик жамиятининг Парвозлар хавфсизлиги ва сифат таъминоти бошқармаси "А-320" ҳаво кемаси учувчи-нозири
Мухсумов Жавлонбек Хусниддин ўғли – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг халқаро олимпиада захиралари маркази ўқитувчиси
Рахмонова Наргизахон Бахтиёржон қизи – Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги "Мақом" ансамбли артисти
Сафаров Худойназар Суннат ўғли – «Ўзбекгеологияқидирув» акциядорлик жамиятининг Зарафшон дала геология-қидирув экспедицияси ер ости ишлари геологи
Усманова Мафтуна Анваровна – Тошкент шаҳридаги "Шароит плюс" ногиронлар жамоат бирлашмасининг лойиҳалар координатори
Хамроев Сардорбек Ислом ўғли – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
Элмуродова Нигина Бахтиёр қизи – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг буйрак трансплантацияси ва реабилитацияси бўлими жарроҳи






