Тошкентда 30 июнь куни автобуслар ёшларга бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати деб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ёшлар куни муносабати билан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар автобуслардан бепул фойдаланиши ва шаҳардаги ушбу санага бағишланган тадбирларда иштирок этиши мумкин.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, 30 июнда ёшлар автобуслардан бепул фойдаланиши мумкинлиги ҳақида 1 июндаги ҳукумат мажлиси баёнотида кўзда тутилган. Бунда йўловчиларнинг ёши қандай аниқланишига ойдинлик киритилмаган.






