Шу йил январь-май ойларида мамлакатимиз бўйича 12 млн. нафар болада бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши 13 турдаги вакцина билан эмлаш тадбирлари ташкил этилди.
Бунинг учун даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида 13 турдаги юқумли касалликларга қарши вакциналар захираси яратилди.
Жумладан:
- республика бўйича 334 261 нафар гўдак вирусли гепатит В ва сил касаллигига қарши вакциналар билан;
- 6 ёшдаги 354 562 нафар бола қизамиқ-паротит-қизилчага қарши вакцина билан;
- 9 ёшдаги 281 241 нафар қизр одам папиллома вирусига қарши эмланди.
Шунингдек:
- 353 558 нафар бола – ротавирусга қарши;
- 362 029 нафар ўғил-қиз – пентавалент вакцинаси билан дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, хиб, пневмококк инфекциясига;
- 378 538 нафар бола – КПК вакцина билан қизамиқ-паротит-қизилчага қарши эмлаш воситасини олди.
Бундан ташқари, республика бўйича 7 ёшгача бўлган 3,5 млн. нафар бола ўртасида қизамиқ-қизилчага қарши тегишли кўрсатма бўйича оммавий эмлаш тадбирлари ўтказилди.
29.06.2023 15:25
Ўзбекистон 5 ойда 12 млн нафар бола 13 турдаги вакциналар билан эмланди






