АсосийJamiyat

Давлат хизматлари марказлари дам олиш кунлари ҳам ишлайди

'Давлат хизматлари марказлари дам олиш кунлари ҳам ишлайди'ning rasmi

29-30 июнь ҳамда 1 июль кунлари Давлат хизматлари марказлари аҳолига хизмат кўрсатади. 

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан жорий йилнинг 28 июнь – 2 июль кунлари дам олиш куни этиб белгиланган.

Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказлари дам олиш кунлари ҳам халқимиз хизматида бўлиши маълум қилинди.

Хусусан, 29 июнь – 1 июль, яъни пайшанба – шанба кунлари Республикамизнинг барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари соат 09:00 дан 15:00 га қадар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.

    Бошқа янгиликлар