АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли даражада пасаяди

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли даражада пасаяди'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-36° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28° бўлади.

    Бошқа янгиликлар