“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси этказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 27 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Яшнобод тумани: «Янги давр» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача;
Мирзо Улуғбек тумани: «Қори Ниёзий» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Олмазор тумани: «Умид» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача.
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди”, - дейилади хабарда.






