ЎзХДПдан номзод Улуғбек Иноятовнинг сайловчилар ҳузуридаги навбатдаги учрашуви Бухоро вилоятининг Олот туманида бўлиб ўтди.
Бухоро вилоятидаги ишончли вакил Зулфия Туйева сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳолини ўқиб берганидан сўнг, номзод сўзга чиқиб дастуридан ўрин олган таклиф ва ташаббуслар мазмуни сайловчиларга тушинтириб берди.
Хусусан, номзод томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ташаббусларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашувда самимий ва кўтаринки муҳит ҳукмрон бўлди. Сайловчилар ўзларининг қизиқтирган саволлар билан Президентликка номзодга мурожаат қилди ва ўзларининг фикр-мулоҳазаларини ҳам билдиришди.






