АсосийJamiyat

Андижонда қоида бузмаган машиналарга жарима ёзиляптими? Ойдинлик киритилди

'Андижонда қоида бузмаган машиналарга жарима ёзиляптими? Ойдинлик киритилди'ning rasmi

Андижонда машиналар жарималари қоида бузмаган машиналарга ёзилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят ЙҲХБ ҳолат ойдинлик киритди

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқда тарқалган мурожаатда кўрсатилган Nexia-3 60 P 937 ТА давлат рақам белгили автомашина 23 февраль кунги нотариал идораларнинг олди-сотди шартномасига асосан, фуқаро Й.Г.га расмийлаштириб берилган. Ушбу транспорт воситасида 27 февраль куни ҳайдовчи Андижон шаҳар ҳудудида тезлик қоидаларига риоя қилмагани сабабли “Мултирадар CD” мосламаси орқали “йўл ҳаракати қоидаларини бузган” деб топилган.

Ушбу қоидабузарликка нисбатан 28 февраль куни RA23611898732 рақамли жарима солиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган. Қабул қилинган қарор Рўйхатга олиш бўлимларига янгидан жорий қилинган дастурдаги тизимлар ўртасидаги интеграция жараёни сабабли давлат рақам белгисини муқаддам мулкдори бўлган Ҳ.Ж.га нисбатан шаклланган. 

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ҳ.Ж.нинг оғзаки мурожаатига асосан ўрганилиб, 23 февраль кунидан буён 60 П 937 ТА давлат рақам белгили транспорт воситасига мулкдорлик қилаётган асл қоидабузар Г.Й.га нисбатан 16 май куни жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида қайта қарор шакллантирилди.

    Бошқа янгиликлар