АсосийJamiyat

Хоразмда Damas ҳайдовчиси Хива шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборди

'Хоразмда Damas ҳайдовчиси Хива шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборди'ning rasmi

2023 йилнинг 25 июндан 26 июнга ўтар кечаси соат 00:10 ларда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Damas'ни Хива шаҳри А.Темур кўчаси бўйлаб Элобод кўчаси кесишмаси томон бошқариб келаётганида Хива шаҳар ИИБ маъмурий биноси олдида кучани ИИБ биноси томон пиёда кесиб утаётган Хоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ботир Отажоновни уриб юборган.

Натижада, Б.Отажонов йўл четида турган Хива шаҳар ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Ж.Раметовга тегишли Lacetti'нинг орқа томонига бориб урилиб, тан жароҳати олган. Аммо, ҳайдовчи Damas автомашинасини ҳодиса жойида қолдириб, номаълум томонга яширинган.

Б.Отажонов “Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош мия чайқалиши. Ўнг ёнбош суяги қуймич косасининг туби майдаланиб, ўтиргич суяги майдаланиб синиб, силжиши. Ўнг сон суягининг бошчасини травматик марказий чиқиши. Юмшоқ тўқималар лат ейиши, қонталаш шилинмалар" ташхиси билан травматик жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ҳайдовчининг яширинган жойи аниқланиб, алкотестер ёрдамида кўрикдан ўтказилганда унда 0,403 мг/л миқдорида алкоголдан мастлик ҳолати аниқланган.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар