Энергетика вазирлиги 26 июнь куни Тошкент шаҳридаги 7 та МФЙнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилишини хабар қилди.
Хусусан,
Яккасарой тумани: “Ракатбоши” ва “Муҳандислар” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Чилонзор тумани: “Қозиробод” ва “Катта Қозиробод” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Сергели тумани: “Эски Жалойир” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Миробод тумани: “Тонг юлдузи” ва “Файзобод” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Маълум қилинишича, лектр таъминоти вақтинча ўчирилиши истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилмоқда.






