Бугун, 25 июнь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 19:13 да Юнусобод тумани 12-даҳада жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган. Зудлик билан ҳодиса жойига ёнғин қутқарувчилар етиб бориб, ёнғинни қуршаб олишган.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 2 та автонарвон жалб этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






