АсосийJamiyat

10-11-синф ўқувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақада кучли учликдан ўрин олди

'10-11-синф ўқувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақада кучли учликдан ўрин олди'ning rasmi

Бугун Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги “Спасск” ўқув марказида “Айбин” халқаро ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасида ғолиб бўлган ўқувчиларимиз Тошкент халқаро аеропортида тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Халқаро ёшлар иштирокида 17-23-июн кунлари бўлиб ўтган тадбир доирасида ҳарбий-амалий кўпкураш мусобақалари ўтказилиб, йигит-қизлар ўртасида ўзаро дўстона рақобат муҳити яратилди.

Жумладан, тадбир иштирокчиларидан иборат

43 та жамоа вакиллари:

  • ҳарбийлашган эстафета,
  • арқон тортиш,
  • қуролни нотўлиқ ҳолда сочиб-йиғиш,
  • оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш,
  • пневатик милтиқда ўқ отиш,
  • турникда тортилиш ҳамда интеллектуал саводхонлик ва бадиий ҳаваскорлик йўналишларида ўзаро куч синашишди.

Мусобақалар якунига кўра:

Қозоғистон терма жамоаси —  I ўринни,

Ўзбекистон терма жамоаси — II ўринни,

Озарбайжон терма жамоаси эса III ўринни эгаллади.

    Бошқа янгиликлар