Ижтимоий тармоқларда Қибрай тумани Хўжақўрғон маҳалласидан оқиб ўтувчи "Оқтепа" каналининг қўшилувчи зағариқда номаълум гўдакнинг беҳуш ҳолда оқиб келаётган вақтда, шу ердан ўтиб кетаётган йўловчи томонидан қутқариб қолинганлиги акс этган лавҳалар тарқалди.
Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлим масъуллари, эндигина 2 ёшга тўлган, 2021 йилда туғилган Абдуллаева Муслимани қутқариб, ҳаётини асраб қолган Тожибоев Юсуфбекга миннатдорчилик билдириб, унга бўлим томонидан ташаккурнома ва совға топширилди.
Маълум қилинишича, ҳозирда, Абдуллаева Муслима тиббиёт ходимлари назоратига олинган бўлиб, соғлиги яхши ҳолатда.
Маълумот ўрнида, видеода акс этган ҳолат, жорий йилнинг 18 июнь куни тахминан соат 19:05 атрофида содир бўлган.






