АсосийJamiyat

"Qatar Airways" авиакомпанияси Дохадан Тошкентга мунтазам парвозларни бошлайди

'"Qatar Airways" авиакомпанияси Дохадан Тошкентга мунтазам парвозларни бошлайди'ning rasmi

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қатар давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳасан Хамза Асад Муҳаммад Ҳошим билан учрашди.

Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама этишди. Элчи жаноблари "Qatar Airways" авиакомпанияси Доха – Тошкент – Доха йўналишида авиақатновларни амалга ошириш бўйича компания ички тартибларини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.

Томонлар ушбу жараёнлар якунлангач, парвозларни амалга ошириш бўйича мавжуд талаб ва қоидалар юзасидан музокаралар ўтказишга келишиб олди.

    Бошқа янгиликлар