АсосийDunyo

“Биз орқага қайтамиз ва дала лагерларига жўнаб кетамиз" Пригожин Москвага юрушни тўхтатганини эълон қилди

'“Биз орқага қайтамиз ва дала лагерларига жўнаб кетамиз" Пригожин Москвага юрушни тўхтатганини эълон қилди'ning rasmi

Хабарингиз бор, 23 июнь куни, кечки пайт Россидаги “Вагнер” ХҲК Ростов-Дондаги Жанубий ҳарбий округи штаб-квартирасини назорат остига олгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг, давлат раҳбари Путин халққа мурожаат қилиб Пригоженни давлат хоини деб атади. 

Бунга жавобан Пригожин “Бу ҳарбий тўнтариш эмас. Бу адолат маршидир. Бизнинг ҳаракатларимиз қўшинларга ҳеч қандай халақит бермайди”, дея муносабат билдирди.

24 июнь куни кечка яқин Пригожин Беларуссия президенти Лукашенконинг ўз гуруҳи жангчиларининг Россия бўйлаб олдинга силжишини тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилди. У бу ҳақда аудиохабар қолдирган. 

“Улар "Вагнер"ни тарқатиб юбормоқчи бўлишди. Бир кунда биз Москвагача 200 километр йўл босиб ўтдик. Бу вақт ичида жангчиларимиздан бир томчи қон ҳам тўкилгани йўқ. Энди қон тўкиш мумкин бўлган вақт келди. Ўша рус қони учун иккала томонда ҳам тўкилади, биз орқага қайтамиз ва режа бўйича қарама-қарши йўналишда дала лагерларига жўнаб кетамиз".

 

    Бошқа янгиликлар