Жорий йилнинг 23 июнь куни Транспорт вазири Илхом Махкамов Қатар давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Асад Муҳаммад Ҳошим билан учрашди.
Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама этишди. Элчи жаноблари "Qatar Airways" авиакомпанияси Доха – Тошкент – Доха йўналишида авиақатновларни амалга ошириш бўйича компания ички тартибларини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.
Томонлар ушбу жараёнлар якунлангач, парвозларни амалга ошириш бўйича мавжуд талаб ва қоидалар юзасидан музокаралар ўтказишга келишиб олди.






