АсосийDunyo

“Содир бўлаётган воқеалар Россиянинг ички муаммоси” - Қозоғистон президенти

'“Содир бўлаётган воқеалар Россиянинг ички муаммоси” - Қозоғистон президенти'ning rasmi

Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Қозоғистон президенти матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Владимир Путин Россиядаги вазият ҳақида маълумот берди.

“Ҳозир содир бўлаётган воқеалар Россиянинг ички муаммоси эканини таъкидлади. Конституциявий тузум ва қонун устуворлиги мамлакатда ҳуқуқий тартибни сақлашнинг асосий шартидир”, деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Путин Қозоғистоннинг Россия Федерациясидаги мавжуд вазият бўйича муносабати учун миннатдорлик билдирган.

 

    Бошқа янгиликлар