Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг биринчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда 42-44° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-36° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-28° бўлади.
23.06.2023 08:28
Бугун ҳаво ҳарорати 44° бўлади






