Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 14:54да Фарғона шаҳар, “Лолазор” МФЙ, Қувасой кўчасидаги хонадонлардан бирида яшаш уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғинга ёнғин-қутқарувчилар 15:06да етиб бориб, 15:09да ўраб олиниб, 15:19да ўчирилган.
Ёнғин натижасида уйнинг 5 қавати тутун билан қопланганлиги натижасида юқори қаватда истиқомат қилаётган она ва бола Фарғона шаҳар 1-Ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари томонидан хавфси ҳудудга олиб чиқилиб ҳаётлари сақлаб қолинган. Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида уйнинг 45 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.






