АсосийJamiyat

Фарғонада "права" олиб бермоқчи бўлган раҳбар қўлга тушди

'Фарғонада "права" олиб бермоқчи бўлган раҳбар қўлга тушди'ning rasmi

“С.” ва “D.” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳридаги “A.i.” МЧЖ раҳбари Н.Ч. фуқаро А.Қ.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан, уларни ижобий якунлаганлиги ҳақида маълумотнома бериб, “С.” ва “D.” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар