АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 45 даражагача кўтарилади

'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 45 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда 41-43° гача бўлади.

Пойтахтимизда эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29° бўлади.

    Бошқа янгиликлар