Давлат олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бошланишидан олдин абитуриентларда турли саволлар кўпая бошлайди. Худди шундай саволлардан бири — ўтган йилги саволлар бу йил ҳам такрорланиши мумкинми?
Ушбу саволга Билимни баҳолаш агентлиги мутахассислари томонидан «Абитуриент-2023» кўрсатувида жавоб берилди.
Тест синовлари бир кунда икки сменада бўлиб ўтади. Биринчи сменада тушган тест вариантлари иккинчи сменада такрорланмайди.
Тест синовлари 15 кун давомида 2 сменада бўлиб ўтади ва ҳар бир смена учун тегишли фанлар бўйича алоҳида тест топшириқлари базаси шакллантирилиши айтилди.
Масъуллар тест вариантларининг тенг кучлилиги таъминланишини ҳам билдириб ўтди.






