АсосийJamiyat

Кучли шамол бўлиши натижасида Бухоро ва Навоий вилоятларида "свет" ўчди

'Кучли шамол бўлиши натижасида Бухоро ва Навоий вилоятларида "свет" ўчди'ning rasmi

Кучли шамол эсиши натижасида икки вилоятнинг бир қатор ҳудудларида электр таъминотида узилиш бўлмоқда.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли шамол эсиши натижасида соат 17:00 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.

Бунинг натижасида:

Бухоро вилоятининг Шофиркон, Пешку ва Ғиждувон туманларидаги жами 6000 та истеъмолчининг;

Навоий вилоятининг Нурота, Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманларидаги жами 23 560 та истеъмолчининг электр таъминотида узилиш бўлмоқда.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.

    Бошқа янгиликлар