АсосийJamiyat

Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

'Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди'ning rasmi

Қамчиқ довони ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида хандаққа тушиб, ёнбошлаб қолган. 

Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада зудлик билан воқеа жойига "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ҳамда ЙПХ ходимлари етиб борган ва автомобилда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинни олди олиниб, ҳайдовчи ва унинг йўловчиси ҳаёти сақлаб қолинган. 

Шундан сўнг, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, фуқаролар тез тиббий ёрдам автомашинасида Поп туман шифохонага олиб кетилган.

    Бошқа янгиликлар