Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июнь кунини Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Давлат раҳбарининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-270-сон Фармони билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.
Демак, ўзбекистонликлар қуйидаги саналарда кетма-кет 5 кун дам олишади:
• 28 июнь, чоршанба;
• 29 июнь, пайшанба;
• 30 июнь, жума;
• 1 июль, шанба;
• 2 июль, якшанба.






