АсосийJamiyat

Ўзбекистон Президентлигига номзод қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди

'Ўзбекистон Президентлигига номзод қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Хамзаев бугун Қашқадарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.

Учрашувни номзоднинг ишончли вакили Носир Ҳалимов олиб борди. 

Президентликка номзод Абдушукур Хамзаев сўзга чиқиб, сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирди. 

Унда мамлакатнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича тарғибот ишлариникучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этишга доир стратегия ва дастурларни амалга ошириш учун давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини жалб этиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан парламент ҳамда жамоатчилик назорати кучайтириш, экологик хавф-хатарларга қарши курашиш, уларни бартараф этишда давлат ва жамоатчилик иштироки ҳамда назорати самарадорлигини ошириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларида ёшлар фаоллигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш каби масалалар қамраб олинган.

Иқтисодиёт соҳалари ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, экологик тоза қайта тикланувчи энергия турларига босқичма-босқич ўтиш ва бу борада илғор инновацион технологияларни жорий этиш партиянинг диққат марказида бўлиши режалаштирилган.

Шунингдек, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги ҳуқуқий база “ақлли” ва ресурстежовчи қишлоқ хўжалиги тамойиллари асосида такомиллаштирилиши айтиб ўтилди. 

Учрашувда партия аъзолари, туманлардан келган сайловчилар билан самимий мулоқот бўлди. Улар вилоятдаги ўзгаришларни қайд этиб, ўз фикр ва таклифларини билдирди. 

Ўзбекистон Экологик партияси 

Матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар