Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда Қизилтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тезкор тадбир давомида маҳаллий хусусий корхона раҳбари 6 нафар фуқаро билан ўзаро келишган ҳолда, корхона ҳудудига хорижда ишлаб чиқарилган 195 дона майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида, давлат манфаатларига 9 млрд. 661 млн. 402 минг сўмлик зарар келтирганликлари аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






