АсосийJamiyat

Тошкентда 5 та машина иштирoкида ЙТҲ содир бўлди

'Тошкентда 5 та машина иштирoкида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 июнь куни соат 12:20 ларда Бектемир тумани Қўйлиқ кўприги устида бешта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Унга кўра:

  • 1995 йилда туғилган фуқаро Ш.Р. бошқарувида бўлган Соbаlt русумли автомашина;
  • 1990 йилда туғилган фуқаро З.A. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина;
  • 1995 йилда туғилган фуқаро М.T. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина;
  • 1991 йилда туғилган фуқаро A.X. бошқарувида бўлган Nexia 2 русумли автомашина;
  • 1953 йилда туғилган фуқаро А.K. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашиналари иштирокида йўл- транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқлиги айтилди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар