АсосийDunyo

Измирдаги уйнинг музлатгичидан туркманистонлик 4 кишининг жасади топилди

'Измирдаги уйнинг музлатгичидан туркманистонлик 4 кишининг жасади топилди'ning rasmi

Измирнинг Байракли туманидаги уйнинг музлатгичидан туркманистонлик 4 кишининг жасади топилди.

Адалет маҳалласидаги уйга етиб келган милиция ходимлари уйнинг музлатгичидан 4 нафар жасадни топган.

Воқеа ҳақида Измир губернатори томонидан берилган ёзма баёнотда, уйни бир хабарга кўра ўрганган полиция Туркманистон фуқаролари бир оиладан 3 нафар аёл ва фамилияси аниқланмаган бир нафар эркакни музлатгичдан ўлик ҳолда топишганини маълум қилган.

Хабарда қотилликларни содир этганликда гумон қилинаётган туркманистонлик гумонланувчини қўлга олиш ҳаракатлари олиб борилаётгани, тергов давом этаётгани айтилган.

    Бошқа янгиликлар