Келаётган янги ҳафта сешанбасидан бошлаб ҳафта охиригача ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.
Гидрометеоролог Э.Абдулаҳатов кетма кет икки совуқ фронтнинг (картада кўк рангли белги) Марказий Осиёга кириб келиши жойларда ҳаво ҳароратини ҳозиргига нисбатан 4-6 даража паст бўлишини таъминлайди.
20-22 июнь кунлари Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-23°, кундузи 30-35°бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20 июнда кечаси 22-27°, кундузи 33-38°, 21-22 июнда кечаси 20-25°, кундузи 33-38°бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20 июнда кечаси 22-27°, кундузи 33-38°, 21-22 июнда кечаси 20-25°, кундузи 33-38°бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда, 20 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 20 июнда кечаси 24-29°, кундузи 36-41°, 21-22 июнда кечаси 22-27°, кундузи 36-41°бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда, 20 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20 июнда кечаси 20-25°, кундузи 35-40°, 21-22 июнда кечаси 19-24°, кундузи 33-38°бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 20-21 июнда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, 20 июнда баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. 22 июн ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 24-29°бўлади.






