АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида авиақатновлар сони кўпайтирилади

'Ўзбекистон ва Туркия ўртасида авиақатновлар сони кўпайтирилади'ning rasmi

2023 йил 15-16 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шахрида Узбекистон ва Туркия авиация маъмуриятларининг икки давлат уртасида фукаро авиацияси сохасида хамкорликни янада ривожлантириш максадида маслахатлашувлар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда икки томонлама хамкорликнинг бугунги кундаги холати, икки давлат уртасидаги авиакатновлар сонини ошириш ва янги йуналишлар очиш масалалари мухокама килинди.

Музокаралар чогида Узбекистон билан Туркия уртасидаги жами авиакатновлар сонини хафтасига 58 тадан 72 тага ошириш хамда янги йуналишлар очиш буйича келишувга келишилди. Жумладан, 2023-2024 йиллар давомида  Тошкент ва Истанбул уртасидаги авиакатновлар сонини хафтасига жами 38 тадан 50 тага етказиш хамда Карши, Термиз, Нукус, Наманган, Андижон шахапларидан Истанбул шахрига янги авиакатновлар йулга куйилишига келишилди ва тегишли хужжат имзоланди.

    Бошқа янгиликлар