АсосийDunyo

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор қарийб 33 трлн долларни ташкил этмоқда

'АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор қарийб 33 трлн долларни ташкил этмоқда'ning rasmi

АҚШ Молия вазирлиги тарихда биринчи марта АҚШ давлат қарзи 32 триллион доллардан ошганини маълум қилди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Жами тўланмаган давлат қарзи 32 триллион 39 миллиард 244 миллион долларни ташкил этади.

Илгари бу кўрсаткич 31,95 триллион доллар даражасида бўлган. Июнь ойи бошида АҚШ президенти Жо Байден давлат қарзи чегарасини 2025 йил 1 январгача вақтинча ошириш тўғрисидаги қонунни имзолаганди. 

32 триллион долларлик кўрсаткич пандемиядаги прогноздан тўққиз йил олдин юзага келди, бу ковид таъсирини ва иқтисодий ўсишнинг сустлигини бартараф этиш учун триллионлаб долларлик фавқулодда харажатларни акс эттиради.

Конгресснинг Бюджет бошқармаси маълумотларига кўра, яқинда икки томонлама қарз чегарасини икки йилга тўхтатиб туриш тўғрисидаги келишув федерал харажатларни ўн йил давомида 1,5 триллион долларга қисқартиради.

Аммо ўн йилликнинг охирига келиб, ҳатто харажатлар қисқартирилган тақдирда ҳам қарз 50 триллион доллардан ошиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар