Газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқандшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими аҳоли хонадонларига техник хизмат кўрсатиш чилангари Ж.А. фуқаро Д.Н.нинг хонадонидаги иситиш қозони газ тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






