Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 08:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Султония кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1978 йилда туғилган И.С. бошқарувида бўлган "Исузу" русумли автобус ҳамда 1991 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
ЙТҲ оқибатида "Ласетти" автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан у вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.






