АсосийJamiyat

"Қамчиқ" довонидаги постда фуқародан 600 минг сўм талаб қилган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

'"Қамчиқ" довонидаги постда фуқародан 600 минг сўм талаб қилган ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Наманган постида ЙПХ ходими ва фуқаро ўртасидаги суҳбат эълон қилинди. Ушбу суҳбатда ЙҲХБ ходими фуқародан 600 минг сўм талаб қилаётгани айтилган. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, фуқаро М. прокуратура органларига мурожаат этиб, Поп тумани ҳудудидаги “Қамчиқ” довонида жойлашган “Наманган” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими унга нисбатан қонун бузилиш ҳолати содир этганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўрилишини сўраган.

Прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙҲХХга хизмат текшируви ўтказиш бўйича тақдимнома киритилган. Хизмат текширувининг якуний натижаси бўйича прокуратура органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.

Шунингдек, ЙҲХХ томонидан ходимлар ўртасида қонунчиликка амал қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қатъий чоралар кўриб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар