АсосийDunyo

Деҳли халқаро аэропортида Тошкентдан катта миқдорда тилла олиб келаётган икки ўзбекистонлик қўлга олинди

'Деҳли халқаро аэропортида Тошкентдан катта миқдорда тилла олиб келаётган икки ўзбекистонлик қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент-Деҳли самолётида учиб келган икки нафар ўзбекистонлик фуқаро катта миқдорда тилла буюмларини Ҳиндистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб киришга уринаётганда қўлга олинган, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Ҳозир уларга нисбатан суриштирув ишлари ўтказилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу Ўзбекистон фуқаролари Деҳлига тижорат мақсадларида мунтазам тарзда келиб турган.

"Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан фуқароларимиз билан боғлиқ суриштирув жараёни назоратга олинган ва Ҳиндистоннинг масъул ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ишчи алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, вақтинча ҳибсга олинган ватандошларимиз билан учрашув ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Дипломатик миссия ватандошларимиздан хорижга, жумладан, Ҳиндистонга сафар қилиш чоғида чет давлатлар қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилишга, турли шубҳали гуруҳлар ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмасликка чақиради", - дейилган хабарда. 

    Бошқа янгиликлар