АсосийJamiyat

Бухорода Gentra ёниб кетди 

'Бухорода Gentra ёниб кетди 'ning rasmi

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида 14 июнь куни Жентра ёниб кетди. Вилоят ФВБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Унга кўра, 14 июнь куни соат 14:09 да Бухоро шаҳар “Хўжамушкин” МФЙ, Алпомиш кўчаси йўл ёқасида 2015 йилда ишлаб чиқарилган, кулранг Жентрада ёнғин бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушди.

Воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув автоекипажлари жалб этилди. Ёнғинга 14:12 да етиб бориб, соат 14:16 да батамом ўчирилди. 

Ёнғин оқибатида автомашинанинг мотор ва олд капот қисми ёнган. Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар